Австралия туб аҳоли ҳуқуқлари бўйича тарихий референдумни ўтказади
Австралияликлар 14 октябр куни бўлиб ўтадиган референдумда «Туб аҳоли овози»ни парламентга жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Фото: EPA
Агар масала маъқулланса, аборигенлар ва Торрес бўғози ороллари аҳолиси ҳуқуқлари мамлакат Конституциясида тан олинади ва улар учун қонунлар бўйича маслаҳат берадиган доимий орган тузилади. Бу таклиф Австралияда қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда.
BBC хабарига кўра, мамлакатда деярли 50 йилдан бери муваффақиятли референдум ўтказилмаган. Муваффақиятга эришиш учун австралияликларнинг аксарияти «ҳа» деб овоз бериши керак. Шунингдек, Австралиянинг олтита штатидан камида тўрттасида ҳам кўпчиликнинг овози зарур.
Агар референдум муваффақиятли ўтса, «Овоз» деб номланган доимий органнинг таркиби, функциялари ва ваколатлари парламент томонидан ишлаб чиқилади. Қайд қилинишича, унинг тавсиялари мажбурий бўлмайди.
Австралия бош вазири Энтони Албаниз референдумни «мамлакатни бирлаштириш ва уни яхши томонга ўзгартириш учун бир марта бериладиган имконият» деб атади.
«Овоз» - туб австралияликлар томонидан сайланган туб австралияликлар қўмитаси бўлиб, туб аҳоли учун яхши натижаларга эришиш мақсадида ҳукуматга тавсиялар беради. Сиздан... долзарб ғояга «ҳа» дейиш сўралмоқда», деди у.
Австралия ўзининг туб халқлари билан ҳеч қачон шартнома имзоламаган Британия ҳамдўстлигидаги ягона давлатдир. «Овоз» - ярашув йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин.
Маҳаллий австралияликлар жамиятда номутаносиб даражадаги ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва Австралия узоқ вақтдан бери бу муаммони ҳал қилишга уринмоқда.
«Овоз»га қарши бўлган мухолифат етакчиси Питер Даттон сўзларига кўра, лойиҳа мукаммал эмас ва у австралияликларни ирқий жиҳатдан бўлиб юбориши мумкин. Аммо, «Йўқ» кампанияси тарафдори бўлган кўплаб фаоллар, жумладан Даттон ҳам ирқий таъқиб ва дезинформацияда айбланган.
Улар ўз навбатида, «Ҳа» кампаниясини элитага ён босиш ва оддий австралияликларнинг қонуний ташвишларига эътибор бермасликда айбламоқда.
Руҳий саломатлик ҳимоячилари баҳснинг шиддати ва оҳанги туб аҳолига зарар етказаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Австралия охирги марта 1999 йилда референдум ўтказган ва «республика бўлмасликка» қарор қилган эди.
Қайд қилинишича, Австралиядаги 44 та референдумдан атиги саккизтаси муваффақиятли ўтган - охиргиси 1977 йилда.
Мавзуга оид

17:11 / 04.06.2025
Тўтиқуш Австралиянинг биринчи ракетаси парвозига тўсқинлик қилди

12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти

21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди

21:02 / 28.04.2025