Жаҳон | 21:38 / 31.08.2023
4073
1 дақиқада ўқилади

Трамп сайлов натижасини ўзгартиришга уриниш бўйича айбловни тан олмади

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Жоржиядаги президентлик сайловлари натижасини ўзгартиришга уриниш бўйича қўйилган суд айбловларини тан олмади. Бу ҳақда суд ҳужжатларида ёзилган.

Фото: AP

Трамп, шунингдек, 6 сентябр куни Атлантада белгиланган суд маҳкамасига боришни ҳам рад этган. Бу мажлисда Трампга нисбатан расман айблов ўқиб эшиттирилиши, собиқ президент айбловга ўз муносабатини ҳам бериши мумкин эди.

«Ўз ҳуқуқларимни билган ҳолда очиқ судда қатнашишни рад этаман», деб Трампнинг сўзлари келтирилган суд ҳужжатида.

6 сентябр куни Трампдан ташқари унинг 18 нафар шерикларига қарши Жоржиядаги АҚШ президентлик сайловлари натижасини ўзгартиришга уриниш бўйича айблов расман ўқиб эшиттирилиши керак эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид