Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, 4 сентябр куни 77 ёшида вафот этди.

Ўзбек қўшиқчилик санъати яна бир намояндадан ажралди: Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, 4 сентябр куни 77 ёшида вафот этди.
Ҳофиз, созанда, шоир, бастакор Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган.
1987 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 2018 йилда Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвони берилган эди.
Шерали Жўраев Тошкент театр ва рассомчилик институтини, сўнгра Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тугатган.
Шерали Жўраев ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Андижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), “Ўзбекнаво” бирлашмасида (1999 йилдан) яккахон хонанда бўлган.
Навоий номидаги давлат мукофоти лауреати (1991 йил), 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилган.
2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан ўзининг 75 йиллик юбилейида Шерали Жўраев “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан ҳам тақдирланган.
Жўраевнинг қўшиқлари ўзбеклар орасида яхши танилган. Бугунги кунгача ижро этган қўшиқлари сони 600 дан ошади.
Шерали Жўраев аксар қўшиқларининг куйини ўзи басталаган. Улар орасида “Биринчи муҳаббатим”, “Ўзбегим”, “Карвон”, “Аччиқ ҳақиқат”, “Яралган”, “Ошиқлар сардори”, “Инсон қасидаси”, “Ошиқ бўлинг” ва бошқалар бор. Баъзи қўшиқларининг матнини ҳам ўзи ёзган. Булар орасида “Бобо Деҳқон”, “Замон”, “Қарашларга”, “Она Туркистон”, “Соҳибқирон”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур”, “Қаён кетмоқдасиз?” ашулалари бор.
Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига, яқинлари ва санъатининг мухлисларига ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

15:03 / 15.03.2025
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

16:54 / 12.02.2025
Россия билан кино соҳасида ҳамкорлик қилинади

21:27 / 24.12.2024
“Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти” – Озодбек Назарбеков

11:04 / 02.12.2024