Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўғирланган маданий бойликлар Европадан қайтарилди
Ўзбекистондан ноқонуний олиб кетилган ва милодий II-III асрларга оид тарихий бойликлар Европанинг турли мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва олимлари иштирокида ўтказилган кенг кўламли текширув натижасида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига қайтарилди.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, жумладан, Бақтрия ва Кушон империяларининг маркази бўлган Марказий Осиё минтақасидан ноқонуний олиб чиқилган артефактларнинг бир қисми Буюк Британия пойтахти полициясининг Санъат ва антиқа буюмлар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига тақдим этилган. Кейинчалик улар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан жой олади.
Лондон полицияси детективи Софи Хейс таниқли олимлар ва расмийлар йиғилишида артефактлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун инсоният бойлиги эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тергов миллий ва хорижий мутахассислар, ЕХҲТ ва WOSCU кўмагида олиб борилган.
Жами тўққизта экспонат, жумладан, ҳайкалларнинг боши ва гипсли фреска парчалари намойиш этилди. Бу ёдгорликлар милодий II-III асрлардан VII асрларгача бўлган даврга оид бўлиб, Ўзбекистон учун ҳам, кенгроқ ислом дунёси учун ҳам ғоят муҳим тарихий аҳамиятга эга. Ушбу бебаҳо осори-атиқаларнинг қайтарилиши нафақат Янги Ўзбекистоннинг ютуғи, балки тарихий меросини асраб-авайлашда халқаро ҳамкорлик алоқалари натижасидир.
Ислом цивилизацияси маркази, бўлажак “Sotheby’s” ва “Christie’s” аукционларида иштирок этиш ва Лондон санъат галереяларига бориш ниятида эканини маълум қилди. Ушбу ташаббуслар ўзбек маданий меросининг янги буюмларини сақлаб қолиш ва ватанга қайтариш мақсадида сотиб олишга қаратилган.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026