Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея «тактик ядровий зарба» бериш бўйича машғулот ўтказди
Шимолий Корея икки узоқ масофали қанотли ракета учиргани ҳақида маълум қилди. У КХДР ядро урушига тайёр эканини кўрсатиши керак, дея билдирди Пхенян.
Шимолий Корея иккита узоқ масофага учувчи қанотли ракета билан «тактик ядро зарбасини бериш бўйича» машқ ўтказди. Бу ҳақда 3 сентябр, якшанба куни КХДР давлат ОАВ хабар берди. КМТА агентлиги хабарида айтилишича, машғулотлар бир кун аввал эрта тонгда ўтказилган ва «душманлар»ни КХДР ядро урушига тайёрлигидан огоҳлантириш учун мўлжалланган.
Ядро каллакларига ўхшаш воситалар билан жиҳозланган иккита тактик қанотли ракета Сариқ денгиз йўналишида учирилди ва 1500 км масофани босиб ўтди, дейилади хабарда.
Аввалроқ, август ойи охирида Шимолий Корея «тактик ядровий машқлар» доирасида иккита қисқа масофали баллистик ракетани учирганди.
Қурол синовларининг рекорд сони
Жорий йилда КХДР турли турдаги қуролларни рекорд миқдорда синовдан ўтказди. Шу билан бирга, ўтган ҳафта Шимолий Корея иккинчи марта орбитага разведка сунъий йўлдошини олиб чиқишни уддалай олмади.
Айни пайтда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кемасозлик корхоналари ва ҳарбий заводларга ташриф буюрди. Пхенян ўз мақсадини яна бир бор тасдиқлади - АҚШ ва Жанубий Кореяни ҳарбий жиҳатдан тийиб туришни кучайтириш. Шимолий Корея расмийлари ўтган ой Вашингтон ва Сеул ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тузилган келишувни яна бир бор танқид қилди.
Мавзуга оид
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
08:40 / 27.02.2026