Ўзбекистон | 11:25 / 11.09.2023
9629
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти баъзи жойларида, республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 21-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +29...+32 даража бўлади.

Кейинчалик, ҳафта охиригача, республика бўйича Ўзбекистонда куз фасли боши учун хос бўлган асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда 12-13 сентябр кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 14-15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.

12-15 сентябр кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 сентябрда +26...+28 даража, 13-15 сентябрда +28...+30 даража бўлади.

Мавзуга оид