Ўзбекистон | 12:16 / 13.09.2023
3425
1 дақиқада ўқилади

Тиббий мурожаатларнинг 70 фоизи бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилинади

2030 йилгача мамлакат бўйлаб гемодиализ ўрин-жойлари билан беморлар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонда аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш борасида ислоҳотлар амалга оширилади.

"Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, бунинг натижасида 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида айтилишича, бу даврда тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилишни йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Шунингдек, 2030 йилгача мамлакат бўйлаб гемодиализ ўрин-жойлари билан беморлар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид