Ўзбекистон | 18:01 / 13.09.2023
2365
2 дақиқада ўқилади

Ягона миллий баҳолаш стандарти янгиланади

Ягона миллий баҳолаш стандарти — баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини ҳамда баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини (кейинги ўринларда – ЯМБС) тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

ЯМБС баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини ҳамда баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабларни белгилайди.

ЯМБС амалдаги таҳрирдаги стандартдан фарқли равишда:

  • халқаро баҳолаш стандартлари нормаларига мувофиқлаштирилган;
  • тизимлаштирилган;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича стандартни акс эттирган;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлардан фойдаланиш муддатини белгилайди;
  • транспорт воситалари қийматини баҳолаш бўйича алоҳида стандартни акс эттирган;
  • қурилиш, реконструкция ёки таъмирлаш жараёнида (девелопмент) бўлган биноларнинг қийматини баҳолаш стандартини акс эттирган;
  • номолиявий мажбуриятларни (кафолатлар, қопламалар, мажбуриятлар ва ҳ.к.) қийматини баҳолаш тартибини акс эттирган;
  • давлат тили ва рус тилларида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш