Ўзбекистон | 07:21 / 14.09.2023
2297
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг қатор туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманлари айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Фото: Getty Images

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманлари айрим ҳудудларига 14 сентябр куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Соат 10:00 дан 17:00 га қадар:

Яшнобод тумани: Фарғона йўли кўчаси;
аҳоли хонадонлари сони – 65 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 8 та;

Яккасарой тумани: Бобур ва Бўрижар кўчалари;
аҳоли хонадонлари сони – 778 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 22 та;

Мирзо Улуғбек тумани: Бунёдкор ва Ватан кўчалари;
аҳоли хонадонлари сони – 147 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 2 та;

Соат 10:00 дан 18:00 га қадар:

Чилонзор тумани: Чўпон ота маҳалласи;
аҳоли хонадонлари сони – 320 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 10 та;

Учтепа тумани: Гузар, Кўҳна Чўпон ота ва Боғистон маҳаллари;
аҳоли хонадонлари сони – 3200 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 23 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид