Ўзбекистон | 08:52 / 17.09.2023
17514
4 дақиқада ўқилади
Реклама

CAEx Uzbekistan кўргазма маркази очилди

15 сентябрь куни янги Central Asian Expo Uzbekistan кўргазма мажмуасининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

CAEx Uzbekistan кўргазма маркази тўғрисида

Central Asian Expo (CAEx) – янги ва ўта замонавий иншоот, бетакрор кўп функцияли кўргазма павильонига эга бизнес-майдонни ўзида уйғунлаштирган бўлиб, у ҳар қандай формат ва мураккабликдаги лойиҳалар учун мослаштирилиши мумкин.

CAEx — бизнесга янги назар, янги ғоялар ва маҳоратга эга инсонларни жалб қилиш маркази. Бу маҳсулот, бизнес маданияти ва бевосита Ўзбекистон эволюцияси рўй берадиган маскан. Янги меъморчилик, янги имконият, лекин мамлакат тарихига эҳтиром сақланган ҳолда яратилган.

Бренднинг миссияси

Ўзбекистон янгиланишининг том маънодаги тимсоли бўлиш.

Бу:

1. Ўзбекистонда бизнес-иқлим ривожланишига ҳисса қўшишни

2. Қулай бизнес-муҳитни шакллантириш ва мамлакат маданият бизнес-маданиятини такомиллаштиришни

3. Рақобат муҳити ривожланишига қулай шароит яратишни кўзда тутади.

CAEx Uzbekistan Осиё дунёси, унинг маданий мероси ва янги имкониятлари оламига чинакам кўприк бўлиб хизмат қилади. Минтақанинг қоқ юрагида жойлашган CAEx Осиёнинг янги қирраларини очиб, унинг салоҳияти, бетакрорлик ва интеграцияга қобилиятини намоён қилади.

Халқаро компания вакили Марио Пинъеро янги мажмуанинг халқаро даражадаги тадбирларга мўлжаллангани ҳақида гапириб берди:

«Ҳозирги куннинг энг замонавий ва янги масканининг очилиш маросимида эканимдан мамнунман. Маросимда 300дан зиёд хорижлик меҳмон: 60дан зиёд Европа, Жанубий Америка Осиё давлатларидан ташриф буюрган ва бу янги объектда ҳамма нарса қизиқарли – Марказий Осиё географик жиҳатдан яхши жойлашув позициясига эга.

Айтишим керакки, бу объект турли халқаро тадбирларни ўтказиш учун барпо этилди, унда фақатгина миллий эмас, балки халқаро даражадаги тадбирлар – конференция, кўргазмалар ўтказилади.

Мажмуа 18000 метр квадрат катталикда. Унда мажлис хоналари, иккинчи қаватда конференция зали, овқатланиш майдони бор.

Бозорда мавжуд барча инфратузилма ва технологиялар энди Central Asian Expo Uzbekistan’да», — деди у.

Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида, ташриф буюрувчилар ва экспонентлар қулай муҳитни яратишга қаратилган кўргазма саноатининг илғор амалиёти жорий этилган. CAEx кўргазма майдонининг умумий кўлами 23 000 м², унда 700 дан ортиқ автомобил сиғимига эга тураргоҳ ҳам мавжуд. 18 000 м² майдонга эга павильон ҳар қандай формат ва мураккаблик даражасидаги лойиҳалар учун мослаштирилиши мумкин. У йирик маҳаллий ва халқаро тадбирлар, конгресслар, тантаналар, спорт мусобақалари, форум ва фестивалларни ўтказиш учун аъло даражада мос келади.

CAEx’нинг техник тавсифлари

CAEx 6х6 ўлчамдаги 4 та техник дарвоза билан жиҳозланган, сунъий ёритиш 1 квадрат метрга 500 люксни ташкил қилади, шифтларнинг баландлиги фермагача 11 метр. Павильоннинг поли бир квадрат метрга 3 тонна оғирликни кўтара олади. Шунингдек, кўргазма марказининг иккинчи қаватида 8 та музокаралар хонаси, 1 та конференцзал, 7 та умумий овқатланиш шохобчаси жойлашган фуд-корт мавжуд. Шунингдек, мажмуа унда 150 та иш ўрни яратилгани билан муҳим. Бундан ташқари, кўргазма маркази кондиционерлар, аудио-видео ускуналар, лифтлар, ҳаракати чекланган фуқаролар учун имкониятлар, юқори кучланишли электр қувватига, сув ва сиқилган ҳаво манбаларига уланиш нуқталари, Wi-Fi ҳамда қўриқлаш хизмати билан тўлиқ таъминланган.

CAEx 2024 йил учун тадбирлар жадвалини ишлаб чиқишни режалаштирган ва у ўз ичига иқтисодиётнинг турли соҳаларида 10 дан ортиқ турдаги кўргазмаларни олиши кўзда тутилган. Биринчи кўргазма-ярмаркаси CAEx Mebel & Decor 2023 2023 йилнинг 22-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Веб-сайт: https://caex-uzbekistan.com

Instagram: https://www.instagram.com/caex_uzbekistan/

Telegram: https://t.me/caexuzbekistan

Алоқа маркази: 71 113 3333

Реклама ҳуқуқи асосида