Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
Телемедицина орқали тегишли йўналишларда беморларга онлайн маслаҳат берилади.

Фото: Болалар миллий тиббиёт маркази
Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказида вилоят ва туманлардаги клиник шифохоналарда даволанаётган беморларга телемедицина орқали онлайн маслаҳат бериш бошланди.
Марказнинг маълум қилишича, онлайн маслаҳат нафақат Ўзбекистон ҳудудидаги, балки қўшни давлатлардаги шифохоналарда даволанаётган беморлар учун ҳам бериб борилади.
Жумладан, 18 сентябр куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида даволанаётган 2 ёшли бемор бўйича онлайн маслаҳат берилган. Марказ мутахассислари маҳаллий шифокорлар билан беморни консилиум қилиб, унинг лаборатор ва инструментал текширувлари ҳамда ҳозирги ҳолати ва бошқа параметрлари билан танишган.
Натижада бемор қариндошлари ташаббуси билан Болалалар миллий тиббиёт марказига қайта текшириш ва даволаниш учун келадиган бўлган.
Шунингдек, Хоразм ва Самарқанд вилоятидаги марказ филиалида даволанаётган оғир аҳволдаги беморларга телемедицина орқали онлайн маслаҳат берилиб, консилиум қилинган ва кейинги текшириш ҳамда даволаш чоралари келишиб олинган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
-
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро
Спорт | 11:55
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
Мавзуга оид

14:13 / 25.03.2025
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди

21:14 / 28.08.2023
Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди

10:50 / 08.08.2023
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари

10:54 / 20.02.2021