Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк марта 7 ойлик болага жигар кўчириб ўтказилди
Чақалоққа онаси жигарининг бир қисми кўчириб ўтказилди. Бу дунёнинг кам сонли давлатларида амалга ошириладиган жуда юқори технологик амалиёт ҳисобланади.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистонда биринчи марта 7 ойлик гўдакка жигар кўчириб ўтказилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Операция Болалар миллий тиббиёт марказида муваффақиятли ўтказилган, болага онаси донорлик қилди. Таъкидланишича, Хоразм вилояти, Гурлан туманидан келган Мағфура Аминова фарзандининг ҳам, ўзининг ҳам аҳволи яхши эканини маълум қилган.

Марказ директори Бахтиёржон Умаров сўзларига кўра, бу турдаги операция дунёдаги саноқли давлатларда йўлга қўйилган.
«Бугун нафақат Болалар миллий тиббиёт маркази тарихида, балки Ўзбекистон тиббиётида янги тарих. Cабаби, бир ёшгача бўлган болаларда жигар трансплантацияси илк маротаба амалга ошириляпти. Бу дунёнинг кам сонли давлатларида амалга ошириладиган жуда юқори технологик амалиёт ҳисобланади», деди у.
Таъкидланишича, айни пайтда она ва бола шифокорлар назоратида ва ўзини яхши ҳис этмоқда.
«Донор - боланинг онаси, унинг жигари парчаси, яъни иккита сегмент - сектор ўтказилди. Беморнинг операциядан кейинги ҳолати жуда қониқарли. Онасига бугун жавоб бердик, у тўла соғлом. Боланинг ҳолати жуда қониқарли. Яқинда болани ҳам жавоб беришга тайёрлаяпмиз», деди марказ бўлим бошлиғи Мансур Носиров.
Мавзуга оид
22:23 / 02.12.2025
Илк марта 3D-принтерда босилган шоҳ парда беморнинг кўриш қобилиятини тиклади
12:02 / 24.11.2025
Трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди
16:19 / 02.09.2025
Спиртли ичимликлар ичакдаги ҳимоя тизимини издан чиқариб, жигар табиий мудофаасини заифлаштиради – янги тадқиқот
23:16 / 27.08.2025