Қорабоғда россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди. Уларнинг автомобили ўққа тутилган
Ҳодиса оқибатида Россия тинчликпарвар кучлари сафида бўлган 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда.
20 сентябр куни Қорабоғда ичида россиялик ҳарбийлар бўлган автомобил ўққа тутилди, улар ҳалок бўлган. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса «Россия тинчликпарвар контингенти Жанятоғ аҳоли яшаш манзили ҳудудидаги кузатув постидан қайтаётганида рўй берган», дея қайд этилган вазирлик хабарида.
Отишма ўқотар қурол орқали амалга оширилган. Ким ўт очгани маълум эмас. Вазирлик машинада неча киши бўлганига аниқлик киритмаган.
«Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштириш учун воқеа жойида Россия ва Озарбойжон тергов органлари вакиллари ишламоқда», — дея қайд этган РФ мудофаа вазирлиги.
Россия телеграм-каналлари эса ҳодиса оқибатида беш нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда.
- Озарбойжон 19 сентябр куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси томонидан назорат қилинадиган ҳудудни ўққа тутишни бошлаганди, бундан мақсад «конституциявий тартибни тиклаш» экани маълум қилинганди. Тахминан бир кун ўтиб томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.
- Россиялик тинчликпарвар кучлар 2020 йилги 40 кунлик уруш якунида Озарбойжон, Арманистон ва Россия иштирокида тузилган келишув асосида сулҳ шартларига риоя қилинишини таъминлаш учун мазкур ҳудудга жойлаштирилганди.
- РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорабоғда бўлаётган ишларни Озарбойжоннинг ички иши деб атаган ва «гап юридик жиҳатдан Озарбойжон ўз ҳудудида олиб бораётган ҳаракатлар ҳақида кетаётгани»ни таъкидлади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024