Айни пайтгача 84 714 нафар истеъмолчига 3 млрд 652 млн сўмдан ортиқ ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.
Жорий йил 1 майдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан 5 турдаги маҳсулотларни (қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум ҳамда ўсимлик ёғи) сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбэк ўрнига 12 фоиз ҚҚС (ижтимоий кешбэк) суммасини қайтариб олади.
Айни пайтгача 84 714 нафар истеъмолчига 3 млрд 652 млн сўмдан ортиқ ижтимоий кешбэк тўлаб берилган.
Хусусан:
- май ойи учун 22 159 нафар фуқарога 1,1 млрд сўм;
- июн ойи учун 30 613 нафар фуқарога 1,3 млрд сўм;
- июл ойи учун 31 942 нафар фуқарога 1,2 млрд сўм.
Август ойи чеклари учун кешбэк сентябр ойининг 25-санасидан сўнг тасдиқланади.
Кешбэк олиш учун Soliq мобил иловасида харид чекининг QR-кодини сканер қилиш лозим.