Жамият | 19:55 / 25.09.2023
10390
2 дақиқада ўқилади

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди 

Ушбу кўкрак нишони билан диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган шахслар тақдирланади. 

Ҳукумат қарори билан «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади. 

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин. 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- номзод ҳақида маълумотнома;

- номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);

- номзоднинг сўнгги 3 йил давомида диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома. 

Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади. 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМ 4 баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. 

Мавзуга оид