Ўзбекистон | 11:07 / 25.09.2023
5410
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради 

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

Фото: Kun.uz

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлади, лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида - 29 сентябр куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Кечалари ва эрталабки соатларда ҳарорат +12...+17 даража атрофида нисбатан салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +25...+30 даражагача, баъзи жойларда +32 даражагача иситади.

Тоғли ҳудудларда айрим кунларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғиши мумкин.

Пойтахтда 25-29 сентябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +13...+16 даража, кундуз кунлари +25...+28 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид