Жаҳон | 08:30 / 26.09.2023
5227
1 дақиқада ўқилади

Хонкендидаги портлашда 200 дан ортиқ киши жабрланди

Хонкенди-Аскеран автомобил йўлидаги бензин омборининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. Ярадорлар Арманистонга етказиляпти.

Фото: X / Gegham_Artsakh

Қорабоғда 25 сентябр, душанба куни кечқурун Хонкенди-Аскеран автомобил йўлидаги бензин омборининг портлаши натижасида 200 дан ортиқ одам жабрланди. Бу ҳақда минтақавий омбудсман Гегам Степанян Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони номаълум.

Арманистоннинг 24news интернет нашри Арманистон соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб ёзишича, қутқарувчилар жабрланганларни ҳаво ва қуруқлик орқали касалхоналарга етказишни ташкил қилмоқда, ярадорларни Арманистонга жўнатиш бўйича операцияга вертолётлар жалб қилинмоқда. 

«Бензин омборининг портлаши натижасида жабрланганлар сони 200 нафардан ошди. Уларнинг аксариятининг аҳволи оғир ёки ўта оғир деб баҳоланмоқда. Қорабоғ тиббий имкониятлари уларни қутқариб қолиш учун етарли эмас. Тез тиббий ёрдам авиациясидан фойдаланиш керак», - дейди Гегам Степанян.

Мавзуга оид