Жаҳон | 09:56 / 29.09.2023
3893
1 дақиқада ўқилади

Грецияда кучли ёмғирлар сув тошқинларини келтириб чиқарди

Тесаля (Фессалия) минтақасида кучли ёмғирлар сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди.

Фото: Reuters

Грециянинг Тесаля (Фессалия) минтақасида кучли ёмғирлар сабаб яна сув тошқинлари юз берди.

Хусусан, Волос, Пилио, Лариса ва Фарсала каби ҳудудларда кучли сув тошқини кузатилди. Турар жой бинолари, идоралар, қишлоқ хўжалиги ерлари ва йўллар сув остида қолган. Кўп сонли автомобил йўллари кўчки туфайли тўсилиб қолган. 

Кучли ёғингарчилик сабабли Волос ҳудудининг катта қисми электр таъминотисиз қолган, шифохона сув остида қолиб кетган. 

Фуқаро муҳофазаси бошқармаси Волос аҳолисига мобил телефонлар орқали шошилинч хабарлар юбориб, кўчага чиқмасликни маслаҳат берди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид