Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Октябр ойининг бошида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади
Ўзбекистон бўйича 29-30 сентябр ва 1-2 октябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бугун ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 сентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳарорат кечалари асосан +10...+15 даража, кундуз кунлари +23...+28 даража бўлади.
29-30 сентябр кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябр, шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12...+15 даража, кундузи +23...+26 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026