Жаҳон | 20:53 / 02.10.2023
6752
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда мамлакат ҳақида салбий фикр билдирган хорижликлар рўйхати юритилмоқда 

Уларга Қозоғистонга кириш учун рухсат берилмайди. 

Фото: Tengrinews

Қозоғистон ҳақида салбий фикр билдирган ва бу мамлакат билан Украина ўртасида «бир қатор ўхшашлик»лар борлигини таъкидлаган шахслар реестри юритилмоқда. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди. 

«Табиийки, биз бундай рўйхатни юритамиз. Аммо бу ишчи рўйхат ва биз уни ошкор қилмаймиз. Рўйхатдагилар сонини ҳам айтолмаймиз», деди у. 

Рўйхатдаги шахсларга нисбатан қандай чора кўрилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Смадияров уларнинг мамлакатга киритилмаслигини айтди. 

«Улар учун чегаралар ёпилади, улар Қозоғистонга кира олмайди», деб тушунтирди у. 

Аввалроқ, Қозоғистонда илк бор «чет эл агентлари» реестри эълон қилинган эди. 240 та юридик ва жисмоний шахслар номлари киритилган рўйхатдан ҳуқуқбонлар, журналистлар ва хорижий компанияларнинг ваколатхоналари ўрин олган. Қозоғистон расмийлари Россиядан фарқли ўлароқ, бундай рўйхатдагиларга ҳеч қандай чора кўрилмаслигини маълум қилди. 

Мавзуга оид