Ўзбекистон | 08:32 / 07.10.2023
4560
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Исроил сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади 

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Исроил элчиси икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Исроил элчиси Зехавит Бен Хиллел билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Ўзбекистон ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жиҳатлар кўриб чиқилди.

5 октябр куни Ўзбекистоннинг янги элчиси Жаҳонгир Аминов Исроилга ташриф буюрди. У 2020-2023 йилларда мамлакат элчихонасини бошқарган Феруза Маҳмудова ўрнини эгаллади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид