Жаҳон | 20:53 / 09.10.2023
60967
5 дақиқада ўқилади

Икки миллион киши яшайдиган Ғазо сектори «зарбалар ёмғири» остида қолди. Фотосуратлар

Бу ерда яшовчи аҳоли вазият асирига айланган. Исроил ҳукумати бу ҳудудни тарк этишга чақирган, аммо уларнинг борар жойи йўқ.

Ғазо устида тутун. Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA

7 октябр тонгида Яқин Шарқда янги уруш бошланди. ҲАМАС ҳаракати Исроил бўйлаб минглаб ракеталар учиришди, қуролланган гуруҳлар чегарани бузиб ўтиб аҳоли яшаш манзилларига ҳужум қилишди, юзлаб кишилар ўлдирилди ва гаровга олинди (улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам, ҳарбийлар ҳам бор). Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо сектори бўйлаб ўт оча бошлади: 9 октябрга ўтар кечасининг ўзида исроилликларнинг ракеталари 500 дан ортиқ нишон бўйлаб зарба берган.

Ғазо сектори расман Фаластиннинг бир қисми саналади, аммо Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Фаластин мухторияти маъмурияти амалда бу ҳудудни 2007 йилдан буён назорат қилмайди, ўшанда бу ҳудудда ҳокимиятни ҲАМАС ҳаракати аъзолари куч билан эгаллаб олишганди. Унинг аъзолари сони аниқ эмас, аммо бу максимум ўн минг кишини ташкил этади. Бутун Ғазо секторида яшовчи аҳоли сони — АҚШ Марказий разведка бошқармасининг 2020 йил июлидаги маълумотларига кўра, икки миллион атрофида. Шу билан бирга секторнинг жами майдони — атиги 360 квадрат километрни ташкил этади, яъни бу ер дунёда аҳоли энг зич яшовчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. ҲАМАС ўз ҳарбий объектларини тўғридан тўғри аҳоли яшаш уйлари, масжидлар, мактаблар, шифохоналар яқинига жойлаштирган — қисман шунчаки жой етишмаслиги туфайли, қисман исроиллик ҳарбийлар бу нишонларга зарба беришини қийинлаштириш мақсадида.

Сектор ҳудудидан чиқиб кетиш жуда қийин: бу ерда аэропорт йўқ, порт Исроил флоти томонидан блокланган, қуруқлик бўйлаб эса Исроилдан ташқари Миср томон ягона ўтиш йўли бор. Аммо Фаластин паспорти билан қайсидир мамлакат ҳудудига ўтишнинг ўзи бўлмайди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 7 октябр куни ҲАМАСни йўқ қилишга ваъда берган ва Ғазо сектори аҳолисини «зудлик билан кетиш»га чақирганди — аммо амалда икки миллион кишининг кетар жойи йўқ.

Исроил ҲАМАС ҳаракатларига жавобан Ғазо сектори бўйлаб авиазарбалар сериясини давом эттирмоқда
Ali Hamad / APA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Ғазо секторидаги Хан-Юнис шаҳрида Исроил авиациясидан кейин вайрон бўлган масжид. 8 октябр
Yousef Masoud / AP / Scanpix / LETA

 

Ғазода исроилликлар ракетаси вайрон қилган уйлардан бири
Loay Ayyoub / The Washington Post / Getty Images
Ғазодаги кўчалардан бири бўйлаб бомбапанага йўл олган фаластинликлар оиласи
Loay Ayyoub / The Washington Post / Getty Images
Хан-Юнис шаҳридаги вайрон бўлган уйлардан бирининг харобаларида китоб кўтарган бола
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Исроилнинг Ғазо бўйлаб зарбалари оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари ортилган юк машинаси
Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA
Исроилликларнинг Ғазо денгиз порти бўйлаб зарбаларидан кейин катерлар устида кўтарилган тутун
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Тунги Ғазо устида портлаган ракета
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ғазодаги аҳоли яшаш кварталидаги уйлар устида тутун булутлари
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ғазодаги қочқинлар учун Ал-Шати лагерида яшовчилар 9 октябр тонгида Исроил авиазарбасига учради
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ғазоликлар Ал-Шати лагерида ярадорни олиб кетишмоқда
Ali Jadallah / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ал-Шати лагери ёнидаги кўча
Ali Jadallah / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ҳалок бўлган фарзанди тепасида йиғлаётган ота
Saher Alghorra/ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Рафаҳда маҳаллий аҳоли вакиллари ва қутқарувчилар вайрон бўлган уйдан ярадорни олиб чиқишмоқда
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Рафаҳда яшовчи оила вайронага айланган уйини кўздан кечирмоқда
Mahmoud Fareed / Apaimages / SIPA USA / Scanpix / LETA
Рафаҳда яшовчи кекса ёшли киши ўз уйи ўрнидаги харобада
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Рафаҳдаги харобалар устида йиғлаётган қутқарувчи
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Ярадор кишини Ғазодаги Аш-Шифо шифохонасига олиб кетаётган қутқарувчи
Haitham Imad / EPA / Scanpix / LETA
Исроилликлар авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган Шамалҳлар оиласи аъзоларини дафн қилиш маросими, Ғазо
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид