Ўзбекистон | 18:55 / 09.10.2023
22220
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Самарқандда “Бизнес Марафон”нинг 4 - босқичи якунланди

Республика бўйлаб Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси ҳамда Mfaktor жамоаси ҳамкорлигида ёшлар учун “Бизнес Марафон” лойиҳаси давом этмоқда.

Фото: "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси

Жорий йилнинг 6 октябр куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Бизнес Марафон 4.0” мавсумининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Самарқандлик ёшлар ва спикерлар суҳбати қизғин кечди. Энг яхши савол эгалари ва фаол ёшларга китоблар топширилди.

“Бизнес марафон” тренинглари юртимиз ва хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз, тажрибали тадбиркорлар ва бизнес тренерлар:

Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар (“Deli.uz”, “Dekos.uz”, “ Mfaktor” лойиҳалари асосчилари);

Умид Ишмуҳамедов (“Edu-Action” асосчиси);

Мурод Назаров (“Nest One”, “NRG”, “Murad Buildings” асосчиси);

Лазиз Адҳамов (“SAP Uzbekistan” минтақавий директори);

Феруз Аллаев (“Asaxiy.uz” интернет дўкони асосчиси);

Шерзод Бекназаров (“Yaskanamu”, “Alvon” текстил брендлари асосчиси);

Муҳаммад Али Эшонқулов (“Yuksalish” мактаблари асосчиси);

Шаҳзод Баҳодиров (“Thompson school” лойиҳаси асосчиси);

Даврон Турдиев ("Supermiya" лойиҳаси асосчиси);

Нилуфар Анваровна ("ZMB Academy" хусусий мактаблари асосчиси);

Нигора Акилова ("Beauty.uz" лойиҳаси асосчиси);

Иброҳим Гулямов ("PSG Cоnsulting" асосчиси, эксперт);

Азим Бянханов ("La esmeralda" ресторанлар тармоғи асосчиси) ва бошқалар томонидан олиб борилди.

Хайрулла Саттаров "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси ижро этувчи директори (Самарқанд шаҳри)
Ҳусан Мамасаидовлар “Deli.uz”, “Мфактор” лойиҳалари асосчиси
Лазиз Адҳамов “САП Узбекистан” минтақавий директори (Самарқанд шаҳри)

Ўтказилган мотивацион тренингларда 20 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 2100 нафардан ортиқ ёшлар ва ёш тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда саволларига оид консультация ва маслаҳатлар берилди.

Самарқанд шаҳри, Бинзес Марафон

“Бизнес марафон” лойиҳаси давомида “Asaxiy books” мобил иловаси орқали 5 номдаги бизнес ва шахсий ривожланишга оид бестселлер китоблар барча иштирокчиларга электрон ва аудио форматда, фаол иштирокчиларга эса босма шаклда тақдим этилди.

Самарқанд шаҳри, Бинзес Марафон
Самарқанд шаҳри, Бинзес Марафон

Ҳудудларда ўтказилган “Бизнес марафон” мотивацион тренинглар республика телевиденияларида эфирга узатилиб, марафонларнинг тўлиқ форматдаги видеолавҳалари “YouTube” ижтимоий тармоғидаги “Mfaktor” саҳифасида 88,1 минг маротаба кўрилган бўлса, 350 минг нафардан зиёд ёшлар мунтазам равишда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борди.

Умид Ишмуҳамедов “Эду-Аcтион” асосчиси
Шаҳзод Баҳодиров Тҳомпсон счоол" лойиҳаси асосчиси
Даврон Турдиев "Супермия" лойиҳаси асосчиси

Лойиҳа давомида ёшлар ва муваффақиятли тадбиркорлар ўртасида савол-жавоб форматида қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.

Мавзуга оид