Ўзбекистон | 23:41 / 10.10.2023
9071
1 дақиқада ўқилади

Божхонада гумонланувчи руҳий ва жисмоний қийноққа солингани рад этилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Facebook/uzombudsman

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти божхонасида гумонланувчи руҳий ва жисмоний қийноққа солингани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти божхона бошқармаси буни рад қилди.

Қайд қилинишича, 3 октябр куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада, фуқаро Э.Э ва унинг бошқа жиноий шериклари Юнусобод туманидаги турли ҳудудларга гиёҳвандлик воситаларини кичик бўлакларга ажратган ҳолда яшириб жойлаштирган вақтида, оғирлиги 24,05 грамм гиёҳвандлик моддаси билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган иш ҳужжатлар тергов органларига юборилган.

Бошқарма хабарига кўра, тезкор тадбир давомида ёки ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида фуқаро Э.Э. ва бошқаларга нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаган ҳамда махсус восита-электрошокер божхона органлари ҳисобида мавжуд эмас.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид