Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 та фактни тасдиқловчи маълумотларни талаб этиш бекор қилинади
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
«Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Жумладан, лойиҳада диплом, лицензия, рухсатнома, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар каби 15 та фактни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар талаб этишни бекор қилиш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси йиғилишида муҳокама қилинди.
— Фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини енгиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда, — деди фракция аъзоси Носиржон Аминов. — Бу йўналишдаги чора-тадбирлар натижасида электрон тизим орқали олиш имконияти мавжуд бўлган маълумотларни қоғоз кўринишида сўраш, ишни ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинди.
Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган тартиблар давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Йиғилишда депутатлар мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклиф ва фикр-мулоҳазаларни билдирди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
15:23 / 05.01.2026
Давлат хизматларининг 40 фоизи хусусий секторга ўтказилади
11:51 / 17.12.2025
Давлат хизматлари сифати QR-код орқали баҳоланади
21:24 / 03.12.2025