Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Венгрияга ташрифи доирасида президент Тамаш Шуёк ва Миллий Ассамблея раиси Ласло Кёвер билан учрашди. Олий Мажлиси Сенати ва Венгрия Миллий Ассамблеяси ўртасида муҳим ҳужжат – Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва манфаатли шерикликка асосланган ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Венгрия президенти Тамаш Шуёк билан учрашув бўлиб ўтди. Икки мамлакат халқларини бир-бирига боғлаб турувчи тарихий, анънавий, маданий қадриятларнинг муштараклиги давлатларо алоқларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Шунингдек, томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамда мамлакат ишбилармон доиралари орасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Мулоқот чоғида 2026 йил Ўзбекистон ва Венгрия орасидаги маданият, фан ва инновациялар йили деб эълон қилингани ҳам қайд этилиб, томонлар икки давлатда қатор йирик тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси Венгрия Миллий Ассамблеяси раиси Ласло Кёвер билан учрашди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо ҳажми барқарор ўсаётгани, қўшма инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперацияси изчил кенгаяётгани таъкидланди.

Шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар, парламент назоратининг кучайтирилиши ва қонунчиликдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Томонлар дўстлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, парламент аппарати ходимлари учун қисқа муддатли стажировкалар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир муҳим ҳужжат имзоланди.
Шу билан бирга Олий Мажлиси Сенати ва Венгрия Миллий Ассамблеяси ўртасида муҳим ҳужжат – Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва манфаатли шерикликка асосланган ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.
Ҳужжатга мувофиқ икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик институционал жиҳатдан мустаҳкамланади. Шу билан бирга, икки томонлама муносабатларни изчил ва самарали ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилади.
Хусусан, конституциявий ислоҳотлар ва қонун ижодкорлиги жараёни бўйича тажриба алмашиш, парламент ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни такомиллаштириш, парламент қўмиталари ўртасида доимий маслаҳатлашувлар ўтказиш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш ва парламент девонлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш йўналишларида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Шунингдек, парламент делегацияларининг ташрифлари тенглик ва ўзаро манфаатлар тамойиллари асосида амалга оширилиши қайд этилди. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳам назарда тутилмоқда.
Англашув меморандуми Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга ҳамда икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида амалий натижаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
09:36
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
13:34 / 20.11.2025
Тошкент ва Будапешт 2026 йил учун қўшма режаларни келишиб олди
18:41 / 15.11.2025