07:23 / 13.10.2023
9495

Қамчиқ довонида қор ёғди

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 13 октябр куни ёмғир ёғиши, тоғларда баъзи жойларда қорга айланиши кутилаётганди.

Қамчиқ довонида 13 октябр куни эрта тонгда қор ёғди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришни сўраган.

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади", дейилади хабарда.

Бундан аввал "Ўзгидромет" Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 13 октябр куни ёмғир ёғиши, тоғларда баъзи жойларда қорга айланиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Top