Ўзбекистон | 17:38 / 28.10.2025
11146
1 дақиқада ўқилади

Cobalt машиналари ортилган трейлер Қамчиқда хандаққа тушиб кетди

«Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланган трейлер хандаққа тушиб кетди. Бунга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган ва темир тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган юк автомобилларига амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар берди ФВВ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 28 октябр куни соат 06:10 да А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «SHACMAN» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Соат 07:40 да ушбу йўналишда ҳаракатланган «DAF» русумли юк автомобили ҳайдовчиси ҳам бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилиб, тўхтаб қолган.

«Ушбу манзилларга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобиллар хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди», дейилади ФВВ хабарида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид