Ўзбекистон | 11:24 / 14.10.2023
98005
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 16-18 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи 16 октябрда +12...+17 даража, 17-18 октябрда +15...+20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 октябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража; 17 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража, 18 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 октябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража; 17 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража, 18 октябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 16 октябрда +19...+24 даража; 17-18 октябрда +21...+26 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16 октябрда +3...+8 даража, 17-18 октябрда +5...+10 даража, кундузи 16 октябрда +15...+20 даража, 17-18 октябрда +20...+25 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-17 октябрда +0...+5 даража, 18 октябрда +2...+7 даража; кундузи 16 октябрда +8...+13 даража, 17-18 октябрда +13...+18 даражагача кўтарилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид