Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон янги халқаро транспорт йўлагини барпо этишда қатнашади
Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Қозоғистон – Туркманистон – Эрон – Туркия Транспорт вазирликлари ҳамда темирйўл соҳаси вакиллари ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув ўтказилди.
Учрашувда "Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа" халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолаш билан боғлиқ жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган муҳим масалалар муҳокама этилди. Давлатлар ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Томонлар "Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа" халқаро транспорт коридорини ривожлантириш барча учун манфаатли эканини, ушбу йўлак транзит ташувлари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очишга хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026