Humo тўлов тизими билан яна муаммолар юзага келди
Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда муаммолар кузатилмоқда. Тўлов тизими ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, носозлик яқин вақтларда бартараф этилишини маълум қилди.
Humo карталари ёрдамида терминаллар билан тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Тўлов тизими ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, носозлик яқин вақтларда бартараф этилишини маълум қилди.
“Ҳозирги вақтда тўлов тизими терминалларида тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилмоқда. Юзага келган ҳолат бўйича чоралар кўрилмоқда ва яқин орада барча носозликлар бартараф этилади. Шу билан бирга эслатиб ўтамизки, мобил иловалар ва Humo банкоматлари одатий тартибда ишламоқда”, дейилади хабарда.
Расмий баёнотда мобил иловалар одатий тартибда ишлаётгани айтилган бўлса-да, айни пайтда Kun.uz мухбирининг илова орқали амалга оширган Uzcard картасидан Humo картасига пул ўтказмаси бир соатдан ошиқроқ вақтдан буён “осилиб” турибди: ўтказувчи картадан маблағ ечиб олинган, лекин Humo карта балансига ҳали кирим бўлганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ой бошида Humo карталари орқали онлайн тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга оширишда бир неча кунлик носозликлар кузатилганди.
Мавзуга оид
13:31 / 16.11.2024
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
17:43 / 02.10.2024
Ўзбекистонда Apple Pay, Google Pay ва PayPal ишлай бошлайди
16:43 / 14.05.2024
“Humo” тўлов тизими оператори акциядорлик жамиятига айлантирилди – Давактив
17:48 / 26.04.2024