Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ипак йўли мамлакатлари директорларининг бизнес саммити бўлиб ўтади
19 октябр куни Тошкентдаги Hilton Tashkent City меҳмонхонасида Ипак йўли мамлакатлари директорларининг II Халқаро бизнес саммити бўлиб ўтади. Бу Марказий Осиёдаги асосий бизнес тадбир бўлиб, компания раҳбарлари ва бизнес эгаларини илғор тажриба ва энг яхши амалиёт алмашиш учун бирлаштиради.
Бу йил Саммит халқаро инвестицияларни жалб қилиш, IPO, Кузатув кенгашлари ва директорлар кенгашларини профессионаллаштириш, шунингдек, янги иқтисодиётда компаниялар ва молия институтларини рақамлаштириш масалаларига бағишланади. Тадбирда топ-менежерлар, йирик маҳаллий, минтақавий ва халқаро компанияларнинг эгалари, давлат сектори вакиллари ва глобал экспертлар иштирок этиб, Марказий Осиё, Кавказ ва MENA мамлакатлари иқтисодиёти ва бошқарувини ўзгартириш билан боғлиқ долзарб тенденциялар ва муаммоларни кўриб чиқадилар.
Саммитнинг асосий мақсади бизнес, директорлар, мулкдорлар, инвесторлар ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун халқаро платформани яратишдан иборат бўлиб, у иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётида режалаштирилган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшади.
Саммит Ипак йўли мамлакатларида корпоратив бошқарув институти ва директорлар кенгаши (SR BGI) томонидан Профессионал директорлар ассоциацияси (APD) ва TEAM университети билан ҳамкорликда Mastercard, Arthur Consulting, CROS, FDG ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкиллаштирилмоқда.
Саммит дастури бугунги кунда минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ва бизнеси дуч келаётган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Панел сессияларда экспертлар қуйидаги мавзуларни муҳокама қиладилар:
- Давлат, бизнес ва корпоратив бошқарув: янги имкониятлар ва ўйин қоидалари;
- Директорлар кенгашларини шакллантириш: расмиятчиликдан қадриятгача;
- “Янги иқтисодиёт” ва бошқарувга янги ёндашувлар.
Саммитнинг асосий маърузачилари:
- Зафар Ҳошимов, “Корзинка” супермаркетлар тармоғи асосчиси ва эгаси;
- Денис Филиппов, Mastercard компаниясининг Ўзбекистондаги бош менежери;
- Адолат Абдуманапова, Марказий Осиё ва Туркияда экологик, ижтимоий ва бошқарув амалиётларини ривожлантириш бойича лойиҳа менежери, IFC;
- Екатерина Шавгулидзе, “Ипак йўли” АТБ мустақил директори;
- Грегг Робинс, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мустақил директори;
- Филипп Гудгин, SR BGI маслаҳат кенгаши раиси;
- Нодирбек Воҳидов, KPMG бошқарувчи ҳамкори;
- Корпоратив бошқарув соҳасидаги бошқа таниқли мутахассислар.
Саммитнинг асосий воқеаларидан бири “Келажак яқин: унга қандай тайёргарлик кўриш керак?” мавзусидаги “Келажакка тайёргарлик институти” (БАА) бош директори, декани ва ҳаммуассиси Селина Нерининг нутқи бўлиши кутилмоқда. Халқаро эксперт минтақа, иқтисодиёт, компаниялар ва директорлар кенгашлари ривожи бўйича истиқболли нуқтаи назарини тақдим этади.
Сессиялар оралиғида иштирокчиларга бошқарув ва инвестиция бозоридаги халқаро тенденциялар, шунингдек, Марказий Осиёда профессионал директорлар ҳамжамиятини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари мавзусида fireside chats (норасмий, камин ёнидаги суҳбатлар) форматида интервюлар тақдим этилади.
“Муваффақиятли компаниялар доимо ривожланиш ва ўсиш имкониятларини излайдилар. Бугунги кунда катта салоҳиятга эга энг қизиқарли бозорлардан бири бу Евроосиё. Қарама-қарши ҳаракат мавжуд минтақа давлатлари, айниқса, Ўзбекистон очиқлик ва янги бизнес тафаккурига тайёрлигини кўрсатмоқда. Биз саммитни келажакка интилаётган, ҳозирда минтақа равнақи учун замин яратаётган ва бутун дунёда катта ўзгаришларни амалга оширган, жадал ўсиш, инвестицияларни жалб этиш ва глобал компанияларни яратиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга бўлганларни бирлаштириш учун ўтказмоқдамиз”, - деб таъкидлади Ипак йўли мамлакатларида корпоратив бошқарув институти ва директорлар кенгаши (SR BGI) раҳбари Александр Иконников.
“Саммитнинг асосий мавзуси корпоратив бошқарув бўлиб, у кам ўрганилган концепциядан стратегик бошқарув бўйича кенг қамровли қарорлар тўпламига ўтиши керак. Жаҳон амалиёти ва минтақанинг маданий хусусиятлари чорраҳасида пайдо бўладиган корпоратив бошқарув модели қандай бўлиши яқин йилларда ойдинлашади. Катта эҳтимол билан, у анъанавий моделлардан фарқ қилади ва маданиятлараро нюансларни ҳисобга олади”, деб таъкидлади МДА Академияси ҳаммуассиси Игор Розанов.
“Агар корхоналар корпоратив бошқарув самарадорликни оширишга ёрдам беришини ва узоқ муддатли фаровонлик асосига айланишини англаб етса, тадбиркорлар бунга вақт ва ресурсларни сарфлашни бошлайдилар. Илгари бу йўлни босиб ўтганлар пайдо бўла бошлайди. Улардан баъзилари маслаҳат бериши мумкин, бошқалари эса сифатли бошқарувни қуришда ёрдам бериши мумкин”, - дея қўшимча қилди бизнес саммит ҳаммуассиси, TEAM университети асосчиси Ҳикмат Абдураҳмонов.
Тадбирнинг расмий сайти: silkroadsummit.org орқали рўйхатдан ўтиб саммит иштирокчиси бўлишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 13.05.2026
UZCARD ва Mastercard Ўзбекистонда рақамли тўловларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади
17:00 / 07.05.2026
Халқ банки Mastercard билан стратегик ҳамкорликни кучайтирди
15:15 / 16.04.2026
Ўзбекистонда Mastercard картасини қаерда ва қандай очиш мумкин?
09:00 / 04.11.2024