Ўзбекистон | 13:41 / 20.10.2023
1054
1 дақиқада ўқилади

«Марказий Осиё – Ҳиндистон» форматида вазирлар учрашуви ўтказилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Ҳиндистон элчиси икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия навбатдаги мажлиси ва «Марказий Осиё – Ҳиндистон» форматида вазирлар учрашувини ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган қатор йўналишларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлислари ҳамда «Марказий Осиё – Ҳиндистон» форматида вазирлар учрашувини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар кун тартибидан икки давлатнинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам ўрин олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид