Хитойда букилувчан парракли трансформер автомобил намойиш этилди
Xpeng компанияси келажакда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган иккита ғайриоддий автомобилни намойиш этди.

Модел А
Хитойнинг Xpeng AeroHT компанияси келажак автомобилининг иккита прототипини тақдим этди. Иккаласи ҳам бутунлай ўзгача ва ҳаракатланишнинг ғайритабиий усулларини таклиф қилади.
Биринчиси «Модел А» деб номланган, ташқи кўриниши бўйича икки эшикли купега ўхшаш. Букланадиган парраклар билан жиҳозланган ва шаффоф эшикларга эга. Орқа томонда LED фаралар ва катта вентиляция тешиклари мавжуд.
Кўзгу ўрнига камералар ишлатилади. Эшик тутқичлари ҳам йўқ. Ушбу ташқи хусусиятлар парвоз ва ҳаракатланиш пайтида ҳаво қаршилигини камайтириш учун жорий қилинган.
Асосий хусусият — устки қисмида жойлашган роторлар. Улар саккизта ва корпус ичига яширилиши мумкин, бу эса автомобилни йўлларда ҳайдашда янада ихчам ва хавфсизроқ қилади. Бироқ, ишлаб чиқувчилар тақдимот давомида бу вариантни намойиш этмади.
Учар машинанинг вазни тахминан 1000 килограммни ташкил қилади. Илгари унинг нархи миллион юан (≈1,6 млрд сўм) экани айтилганди. Дебют 2024 йилга мўлжалланган бўлса-да, прототип ҳали ҳам жуда қўпол кўринади ва афтидан, оммавий ишлаб чиқаришдан йироқ.

Иккинчи прототип «Модел Б» номини олган. У биринчи версиядан тубдан фарқ қилади. У ерда ҳаракатланувчи модул (асосий транспорт) ва учувчи дрондан иборат бўлиб, ташқи кўриниши минивен ёки ихчам юк машинасига ўхшайди.
Футуристик автомобилнинг асосий қисми олтита ғилдиракка эга. Салонда олтита ўриндиқ бор. Электр дрон қўлда ва автоматик бошқарувга эга, аммо фақат иккита йўловчига мўлжалланган.
Компаниянинг таъкидлашича, ушбу модулли автомобил устувор йўналиш ҳисобланади, чунки трансформер автомобилни ишлаб чиқиш анча қийин.
Xpeng AeroHT электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи Xpeng компанияси бўлими, 2013 йилда ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025