Жаҳон | 14:44 / 27.10.2023
13193
5 дақиқада ўқилади

Яна жангга тайёрланаётган Купянск ва Бахмут атрофидаги дрон операторлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 610-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина Россия томонидан таҳдидлар туфайли ғалла ташиш учун фойдаланилган денгиз йўлаги фаолиятини тўхтатди.
  • Словакиянинг янги бош вазири Роберт Фицо Братислава бундан  буён Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатмаслигини маълум қилди. «10 йил бир-бирини ўлдиргандан кўра, 10 йил тинчлик бўйича музокаралар ўтказган маъқул», — дея ўз позициясини изоҳлаган у.
  • Россия ФХХ Твердаги ҳарбий комиссариатда теракт содир этилишининг олди олинганини маълум қилди. Гумонланувчи қўлга олиш чоғида ўлдирилган. Идора версиясига кўра, теракт «украин махсус хизматлари» томонидан уюштирилган, ижрочи эса «мамлакатда тақиқланган украин миллатчи тузилмаси» аъзоси бўлган.
  • Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун криптовалюта орқали ўтказмалар туфайли илк бор Россия фуқароси давлатга хиёнатда айбланди. Айбланувчи — Хабаровск ўлкасида яшовчи Андрей Вечирко. У июн ойидан буён «Лефортово» тергов изоляторида сақлаб турилганди. У умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Купянскдаги ҳаёт

Россия қўшини Харкив областидаги Купянск шаҳрини 2022 йил 27 февралида эгаллаб олганди. Шаҳар стратегик аҳамиятга эга: бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган, РФ армияси оккупация вақтида ундан жанговар бўлинмалари ва ҳарбий техникаларини Украина ҳудудларига ташишда фойдаланган.

Украина қуролли кучлари Купянскни 2022 йил сентябридаги қарши ҳужум чоғида озод этганди. Ҳозирда Россия қўшини бу йўналишда яна ҳужум қилмоқда ва шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутмоқда.

Кенг кўламли урушга қадар Купянскда 27 мингга яқин киши яшаган. 2023 йил апрелига келиб, маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, шаҳарда беш минг киши қолганди. Шаҳардаги маъмурият бинолари ва ўқув муассасаларининг ярми, шунингдек турар жойларнинг бешдан қисми тўлиқ вайрон бўлган.

Купянскдаги вайрон бўлган бинолар оралаб ҳаракатланаётган украин ҳарбий автомобили
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Купянсклик аёл автобус бекатида
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Украина ҚК жангчилари Купянскдаги бозорда ўзига этик танламоқда
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Купянск марказида вайрон бўлган бино
Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Бахмут яқинидаги украин дрон операторлари

Украина ҚК жангчилари Бахмут яқинидаги фронтда FPV-дронига портловчи қурилма ўрнатмоқда. FPV сўзи аббревиатураси (кенгайтирилгани) First-Person View, яъни «биринчи шахсдан кўриниш» сифатида расшифровка қилинади. Бундай дронлар камера билан жиҳозланиб, у видеони симсиз алоқа орқали операторнинг виртуал реаллик кўзойнагига узатади
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Украин ҳарбийлари FPV-дронни россияликларнинг айни вақтда фаол ҳарбий ҳаракатлар кетаётган Бахмут яқинидаги позицияларига юбориш учун тайёрламоқда. Украин ҳарбий экспертлари бу йўналишдаги вазиятни «динамик» деб атаган, аммо РФ қўшини ташаббусни қўлга олган деб ҳисоблашмаяпти. Россия томони сўнгги вақтларда бу ҳудуддаги жиддий ютуқлар ҳақида хабар бермади
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Дронни учиришга тайёрланаётган украин жангчиси
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Бахмут яқинидаги дала устида ҳаракатланаётган украин дрони
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украина ҚК жангчиси виртуал реаллик кўзойнаги орқали дрон бошқармоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
FPV-дрон томонидан операторга юборилган кадрда Россиянинг УАЗ-2206 машинаси, у бир зумдан кейин дрон томонидан йўқ қилинади
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
РФ армиясининг украинлар дрони зарбасига учраб ёниб кетган жанговар пиёдалар машинаси (БМП)
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Мавзуга оид