Ўзбекистон | 10:27 / 30.10.2023
6213
3 дақиқада ўқилади

31 октябр куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳарорат пасаяди

«Ўзгидромет» 31 октябр, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража, кундузи +17...+19 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид