Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Ўзбекистон бўйича 3-5 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида ёғиб ўтган ёмғирлар ва совуқдан сўнг, ҳафта охирига келиб Ўзбекистонга яна нисбатан илиқ ҳарорат қайтди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади.
Ҳарорат кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +19...+24 даража, жанубда +25...+27 даражагача бўлади.
Пойтахтда 3-5 ноябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +7...+10 даража, кундуз кунлари +20...+23 даража бўлади.