Халқаро конференцияда сунъий интеллект билан ишлаш асослари келишиб олинди
БМТ бош котиби Гутерриш Британияда ўтказилган сунъий интеллект бўйича конференцияда ушбу технология билан ишлашни тартибга солишда инсон ҳуқуқларини кўрсатма сифатида асос қилиб олишга чақирди.
Сунъий интеллект (СИ) технологиялари хавфсиз, инсонга йўналтирилган, ишончли ва масъулиятли тарзда ишлаб чиқилиши, жорий этилиши ва ишлатилиши керак. Бу Европа Иттифоқи, Германия, Франция, АҚШ, Япония, Хитой ва сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш бўйича халқаро конференциянинг бошқа иштирокчилари томонидан имзоланган «Блечли декларацияси»нинг асосий қоидасидир. Тадбир Британиянинг Милтон-Кинс шаҳри 2 ноябр, пайшанба куни якунланди.
30 га яқин форум иштирокчилари орасида нафақат давлатлар ва ташкилотлар, балки йирик IT-концернлари вакиллари, жумладан ChatGPT яратувчиси Open AI компанияси ҳамда Google’нинг DeepMind шуъба компанияси менежерлари, шунингдек, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ҳам бор эди. Маск Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан шахсий учрашув ўтказди.
СИ конференциясидаги асосий натижа
Конференциянинг муҳим натижаларидан бири СИ хавфсизлиги бўйича Британия-Америка институтининг ташкил этилиши бўлди, унинг вазифаси янги дастурларни улардан фойдаланишдан олдин синовдан ўтказишдан иборат бўлади.
Сунак АҚШ вице-президенти Камала Харрис ва етакчи технология компаниялари билан шундай институт яратиш бўйича келишиб олди, дея маълум қилди Британия бош вазири идораси 2 ноябр куни журналистларга.
СИ хавфи
Шу билан бирга, сунъий интеллектни жорий этиш бўйича сиёсий маслаҳатлашувлар иштирокчилари, жумладан Камала Харрис, Риши Сунак, шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен сунъий интеллект технологиясидан фойдаланишга алоқадор хавфларни муҳокама қилди.
Гутерриш БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини сунъий интеллект билан ишлашни тартибга солиш асосига айлантиришга чақирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг сўзларига кўра, сунъий интеллектдан фойдаланиш соҳасида ривожланишни қувиб ўтирмаслик, «тўлқиндан олдинга чиқиш» керак. Акс ҳолда, сунъий интеллект «жиноятчилар ёки ҳатто ёвуз ниятли террорчилар томонидан қўлланиши» хавфи ортади, дея огоҳлантирди у.
Шу билан бирга, Гутерриш сунъий интеллект технологияларини бутун дунё бўйлаб тақдим этишга чақирди. Акс ҳолда, у аллақачон дунёни қамраб олган «катта тенгсизликларни» янада кучайтириши мумкин, деди у.
Кейинги СИ конференцияси олти ойдан сўнг Жанубий Кореяда, ундан кейин эса Францияда бўлиб ўтиши керак.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминнинг бир қатор ҳудудларига сел келди
Ўзбекистон | 20:33
-
Ўзбекистоннинг Малдив Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 20:21
-
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?
Ўзбекистон | 20:15
-
Ҳаж зиёратини адо этган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Тошкентга қайтди
Ўзбекистон | 20:07
Мавзуга оид

17:20 / 30.04.2025
ЎзМУдаги халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши муҳокама қилинди

20:23 / 14.02.2025
Мюнхенда хавфсизлик бўйича конференция бошланмоқда

12:55 / 09.12.2024
Тошкентда ислом тадқиқотлари бўйича Оксфорд маркази юбилейига бағишланган конференция ўтказилади

12:33 / 23.11.2024