Ўзбекистон | 10:24 / 08.11.2023
8146
1 дақиқада ўқилади

Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган самолёт парвози кечиктирилди

Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилган. 

Москва – Тошкент йўналиши бўйича 7 ноябр куни амалга оширилиши керак бўлган HY602 рейси техник сабабларга кўра жўнаб кетиш аэропортида (Домодедово) кечиктирилди.

Uzbekistan Airways хабарига кўра, авиакомпаниянинг техник мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш бўйича иш олиб бормоқда. 

Қайд этилишича, йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилган. Йўловчиларга, шунингдек, компенсация хизматлари ҳам тақдим этилган.

Парвоз вақти ҳақида маълумот қўшимча равишда тақдим этилиши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид