UNFF Ўзбекистонда «Яшил макон» лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ бош котиби ёрдамчиси, ташкилотнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича форуми (UNFF) котибияти директори Жулиетте Биао билан учрашди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда UNFF билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда ўрмонзорлаштириш ишларига илмий ёндашувни ривожлантириш, "ақлли" қишлоқ хўжалигини татбиқ этиш ҳамда ўрмонларни барқарор бошқаришда БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича форуми кўмагини жалб қилишга келишилди. "Яшил макон" лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида юқори малакали экспертлар маърузаларини ташкил этиш, ўрмон хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида тренинг ва семинарлар ўтказиш борасида келишувларга эришилди.
Жулиетто Биао БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича форуми котибияти директори ташкилот ўрмон хўжалиги ва боғдорчилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.
UNFF БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича форуми 2000 йилда ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши томонидан барча турдаги ўрмонларни бошқариш, сақлаш ва барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда узоқ муддатли сиёсий мажбуриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

13:42 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғга кўчат экди

19:16 / 21.10.2024
Кейинги йилда «Яшил макон» дастури учун 100 миллиард сўм ажратилади

23:07 / 07.08.2024
“Яшил макон”: 1 млн кўчат қўшиб ёзилган, 580 мингтаси сувсиз ҳудудларга экилган — Бош прокуратура

15:47 / 23.07.2024