Ўзбекистон | 08:36 / 17.11.2023
10704
1 дақиқада ўқилади

Давлат ташкилотларида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади

Ўзбекистонда Конституция кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш дастури тасдиқланди.

Фото: Fotolia

Президент фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, жумладан: 

туман ва шаҳар марказларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади;

журналист ва блогерлар ўртасида “Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола” танлови ўтказилади;

янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайл алифбосида нашр этилади;

Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;

давлат ташкилотларида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;

мактаб ўқувчилари ўртасида “Халқ Конституцияси”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Конституция – келажагим машъали” мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид