Тошкент вилоятида қўзиқоринчиликни ривожлантириш бошланади
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўрта Чирчиқ тумани Дўстлик маҳалласида қўзиқоринчиликни ривожлантириш орқали аҳоли расмий бандлигини таъминлайди.

Фото: agro-olam.uz
"2024 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган “Тошкент денгизи” сув омбори атрофида жойлашган Адолат, Олтиўғил, Бурганлик, Номданак ҳамда Ўртабўз маҳаллаларида замонавий туристик зоналарни ва хизмат кўрсатиш объектларини ривожлантириш учун маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўрта Чирчиқ тумани Бурганлик маҳалласида саватчиликни ривожлантириш ҳамда Дўстлик маҳалласида қўзиқоринчиликни ривожлантириш орқали аҳоли расмий бандлигини таъминлайди.
Энергетика вазирлиги ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги билан биргаликда, жорий йилда жами 189 та аҳоли хонадонида ва 2 та кўп қаватли уйда қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатиш ҳамда кичик фотоэлектр станциялари барпо этишни таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ўрта Чирчиқ туманида пахта ва ғалладан қисқартирилган ва аҳолига деҳқон хўжалик юритиш учун узоқ йиллик ижара асосида ажратилаётган 26 гектар ер майдонида ҳамда аҳоли хонадонларида енгил типда иссиқхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Тошкент вилоят ҳокимлиги Ўрта Чирчиқ туманидаги 54 та балиқчилик фермер хўжаликларининг сунъий кўлларига 2023-2024 йилларида қуёш панеллари, аэратор ва озуқалантириш мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкил этиш чораларини кўради.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ховос тумани собиқ ҳокими қамалди
Ўзбекистон | 15:30
-
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади
Жаҳон | 15:30
-
Ўзбекистон ва Покистон ҳудудларида икки мамлакатнинг миллий ресторанлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:20
Мавзуга оид

19:54 / 24.03.2025
Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia-2 ёниб кетди

12:23 / 14.01.2025
Тошкент вилоятида 486 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

07:30 / 23.11.2024
Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланди

10:40 / 08.10.2024