Маҳачқалъадаги тартибсизликлар бўйича 27 киши ҳибсга олинган
Доғистон Олий суди ҳужжатларида оммавий тартибсизликларда иштирок этиш моддаси бўйича ҳибсга олинганларга оид 27 та шикоят келтирилган, деб ёзади «Медиазона». Исроилдан Маҳачқалъага учган самолёт етиб келишидан олдин тартибсизликлар бошланганди.

Фото: TASS/dpa/picture alliance
Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бўйича ҳибсга олинганлар сони 27 кишига етди. «Медиазона» интернет-нашри Доғистон Олий суди маълумотлар базасига таяниб, 17 ноябр, жума куни шундай хабарни эълон қилди.
Суд ҳужжатларида оммавий тартибсизликларда иштирок этганлик учун ҳибсга олинганлар бўйича 27 та шикоят берилган. Аввалроқ Доғистон Олий суди 17 кишига нисбатан қарорларни маъқуллаган эди. Суд вакиллари «Медиазона»га ҳибсга олишлар ҳаво бандаргоҳидаги тартибсизликлар билан боғлиқлигини тасдиқлади. Нашр маълумотларига кўра, 14 ноябрга қадар республика судларига камида 302 кишига қарши ноқонуний митинг ўтказилгани бўйича баённомалар келиб тушган.
Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар
29 октябр куни кечқурун Тел-Авивдан Red Wings авиакомпаниясининг навбатдаги рейси етиб келгунига қадар бир неча юз киши Маҳачқалъа халқаро аэропортига бостириб кирди. Улар бир неча соат давомида аэропортни эгаллаб олди ва яҳудийларга қарши шиорлар билан ҳар бир хонага кириб, яҳудийларни қидирди. Тартибсизликлар қатнашчилари эшикларни бузиб, аэропорт ҳудудидан чиқиб кетаётган машиналарни тўсиб қўйган, ўзбошимчалик билан у ердаги одамларнинг паспортларини текширган ва етиб келган самолётга киришга ҳаракат қилган.
30 октябрга ўтар кечаси шаҳарга Россия гвардиясининг махсус кучлари етиб келди. Тартибсизликлардан кейин 60 киши қўлга олинган. Воқеа натижасида, Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 киши, жумладан, тўққиз нафар полициячи жароҳатланган.
Доғистон ҳукумати, Россиядаги мусулмонлар ва яҳудийлар конфессиялари вакиллари, шунингдек, қатор давлатлар Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликларни қоралади. Россия президенти Владимир Путин воқеада ғарб махсус идораларини айблади. Россия Тергов қўмитасининг Доғистон бўйича бошқармаси оммавий тартибсизликлар моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
3 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:44
-
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди
Жамият | 22:38
-
Андижонда Hyundai ҳайдовчиси 5 та машина билан ЙТҲ содир этди
Жамият | 22:28
Мавзуга оид

18:39 / 12.05.2025
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин

14:00 / 24.02.2025
Оммавий тартибсизликларни содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлар жиноий жавобгарликка тортилади

09:40 / 26.12.2024
Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланади

09:20 / 24.08.2024