Мия “тартибсизликни” хавф сифатида қабул қилади
Одам кўз ўнгида кўриниб турган ҳар бир буюм миянинг алоҳида эътиборини жалб қилади. Тасаввур қилинг: сиз столда китоб ўқияпсиз, ёнингизда ишлатилмайдиган қаламлар, кераксиз қоғозлар, эски квитанциялар ётибди. Онг хоҳламаса ҳам бу нарсалар ҳақида фикрлаб, сигналларни “қайта ишлаш”га мажбур бўлади. Оқибатда диққат тарқалади, тез чарчаш ҳолатлари юзага келади.
Стресс гормони ошади, айниқса, аёлларда
“Уйни йиғиштирмасдан туриб дам ололмайман” – бу ибора кўпчиликка таниш. Мазкур ҳолат психологик сезги билан бир қаторда физиологик жараёнларни ҳам акс эттиради. Ортиқча буюмлар тўпланган хона мияга доимий “бажарилмаган вазифа” сигналини юборади. Натижада миядаги стресс тизими кучлироқ фаоллашади ва тинчланишга тўсқинлик қилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уйда тартибсизлик мавжуд бўлса, аёлларда кортизол – стресс гормони сезиларли даражада кўтарилади. Бу ҳолатнинг сабаби аксар ҳолларда оилавий муҳит билан боғлиқ: негаки хонадон тартибини сақлаш ва тозалаш масъулияти аёллар елкасига тушади.
Уй тартибсизлиги мияда когнитив юкни оширади, концентрация бўлинади, онг тинчланмайди. Бу ҳолат руҳият билан бирга жисмоний саломатликка ҳам таъсир қилади: доимий стресс кортизол даражасини оширади, уйқу сифатини пасайтиради ва чарчоқни тезлаштиради. Шу сабабли, кўплаб психологлар тартибли уй муҳитини сақлашни тавсия қилади. Мазкур жараёнда оддий чоралар ҳам самарали бўлиши мумкин: кераксиз нарсаларни ёпиқ шкаф ва қутиларга солиш, хонани мунтазам тозалаш, ҳар бир оила аъзосининг тартибни сақлаш масъулиятини мувозанатлаш.
Уйқу сифати ҳам зарар кўради
Чарчоқли кундан кейин уйга қайтган одам хонада тинчлик ва осойишталикни ҳис қилиши керак. Аммо пол устида сочилиб ётган ўйинчоқлар, столдаги кераксиз қоғозлар, очиқ жавонларда тўпланган буюмлар мия учун доимий “сигнал” сифатида кўринади. Миямиз буни бажарилиши керак бўлган вазифа деб қабул қилади ва онг тинчланмайди. Оқибатда организм тўлиқ дам олмайди, уйқу сифати ёмонлашади.
Натижада кўплаб салбий оқибатлар юзага келади:
§ Уйқуга кетиш қийинлашади: мия ҳали дам олишга тайёр эмас, чалғитувчи визуал стимуллар ўз фаолиятини давом эттиради;







