Президент Тошкентда янги қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди
Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида йўл ўтказгич қурилади. Бу кесишма келажакда Янги Тошкент шаҳрига олиб борадиган асосий йўл бўлади. Бу ерда 1 та кўприк, 3 та туннел, 4 тадан айланма ва қўшимча йўллар барпо этилади. Буларнинг эвазига чорраҳа биронта ҳам светофорсиз - “яшил чорраҳа” бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Тошкент шаҳрида Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.
Сўнгги йилларда бу икки йўлда қатнов ортди. Бўстонлиқ ва Паркент туманларига бораётган сайёҳлар сони ҳам аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпайди, ҳали яна ошади. Шунингдек, бу кесишма келажакда Янги Тошкент шаҳрига олиб борадиган асосий йўл бўлади.
Шуларни инобатга олиб, бу кесишмада транспорт боғламаси қуриш мўлжалланган. Лойиҳага кўра, бу ерда 1 та кўприк, 3 та туннел, 4 тадан айланма ва қўшимча йўллар барпо этилади. Буларнинг эвазига чорраҳа биронта ҳам светофорсиз - “яшил чорраҳа” бўлади. Бу қулайлик натижасида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг вақти ҳозиргига нисбатан 20-30 дақиқага тежалади, ҳаракат хавфсизлиги ошади.
Президент “Дўстлик - Қўйлиқ” ерусти метроси тагида қурилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳа доирасида бу ерда 36 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, спорт ва болалар майдончалари, автотураргоҳлар барпо этилади.
Мутасаддиларга бу ерда хавфсизлик чоралари ва назоратини таъминлаш, Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

13:07 / 11.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар терминал ичига кириши мумкин бўлди

13:05 / 11.06.2025
Тошкентдаги давлат мактабида пулли синф очилди. Мактаб директори бу янгилик эмаслигини айтди

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

21:35 / 09.06.2025