Ўзбекистон | 12:09 / 18.11.2023
15395
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюради

Спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилиши кўздан кечирилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюради.

Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, ташриф давомида спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилиши кўздан кечирилади.

Бундан ташқари, давлат раҳбари маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид