Жаҳон | 16:07 / 20.11.2023
7538
3 дақиқада ўқилади

Магистратура квотасининг 63 фоизи тўлмаган – қишки қабул бўладими?

2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларида магистратура учун 17,1 минг квота ажратилганди. Квотанинг 37 фоизи тўлган. Бўш қолган квоталар учун қишки қабул очилиш-очилмаслиги масаласи ҳамон очиқ турибди.

Фото: Shutterstock

Бу йил магистратура босқичи учун қишки қабул очилиш–очилмаслик масаласи талабгорлар орасида муҳим бўлиб турибди. Kun.uz шу саволга аниқ жавоб олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан боғланди.

Вазирлик берган маълумотга кўра, 2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олийгоҳлари магистратурасига жами 17 128 та қабул параметрлари тасдиқланган. Бу танловда иштирок этиш учун талаб даражасидаги сертификатга эга бўлган 10 977 нафар абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтган. Шулардан 6 393 нафар абитуриент магистратурага тавсия этилди. Шундан 3 238 нафари давлат гранти, 3 155 нафари тўлов-контрактга тўғри келади.

Асосий квотадан ташқари, ютуқларга кўра имтиёзларга эга ва ногиронлиги бўлган талабгорлардан 839 нафари ҳам магистратурага тавсия этилган. Бунда – 687 нафари давлат гранти, 152 нафари тўлов-контрактга тўғри келган.

Умуман олганда белгиланган квотанинг 10 735 та (62,7 фоиз)си вакант қолмоқда. Жумладан, давлат гранти асосида 5700 та, тўлов-контракт асосида – 5035 та. Демак, яна қабул бўладими, деган савол очиқ турибди.

Махсус комиссия жавобига боғлиқ

Тегишли ҳужжатга кўра, магистратурага қабул 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта (июн — сентябр ойлари оралиғида) амалга оширилади.

Қолаверса, 2023 йилнинг июн ойида ОТФИВ собиқ вазири Иброҳим Абдураҳмонов янги ўқув йилида фақат бир марта қабул бўлиши режалаштирилаётганини айтганди.

Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий этилгани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деганди вазир.

Вазирликнинг Kun.uz’га маълум қилишича, магистратурага 1 йилда 2 марта қабул бўлишига ОТФИВнинг таклифига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан рухсат этилганда йўл қўйилади.

Вазирлик магистратура қишки қабули учун махсус комиссияга таклиф киритадими ва агар квоталар бўш қолса, кейинчалик кадрлар етишмовчилиги кузатилмайдими, деган саволларга жавоблар эса очиқ қоляпти.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди