Дарахтларни кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
Дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
2023 йил 20 ноябр куни Қонунчилик палатасидаги Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда, шунингдек дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.
Бундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда, шунингдек дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид

09:43 / 21.02.2025
2 туп дарахт кесган фуқаро 223 та кўчат экиб берди

21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

10:05 / 19.02.2025
Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди

16:50 / 18.02.2025