11:43 / 21.11.2023
11993

ИИВ Пробация хизматига янги раҳбар тайинланди 

Полковник Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Фото: ИИВ

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар бермоқда.

Полковник Шароф Уразалиевич Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Шароф Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари бўлган.

У вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган Бунёд Ражабов Урганч ҳокими бўлганди

Top