Россияда чақирув ёшининг юқори чегараси 30 ёшгача кўтарилди
Россия ҳукумати 2024 йил 1 январдан бошлаб чақирув ёшини 30 ёшгача оширишни назарда тутувчи ҳарбий рўйхатга олиш соҳасидаги ўзгаришларни тасдиқлади. Натижада яна 2 миллион россиялик ҳарбий хизматга чақирилади.

Фото: Picture Alliance
24 ноябр, жума куни Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатга олиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани парламент томонидан қабул қилинган қонунчиликдаги ўзгаришларга мувофиқлаштириш тўғрисидаги қарорни маъқуллади, деб ёзади «Интерфакс». Ушбу ўзгаришларга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Россия армиясига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар чақирила бошлайди. Шу пайтгача муддатли ҳарбий хизматчиларнинг максимал ёши 27 ёш эди.
Давлат думаси 25 июлда чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига тегишли тузатишларни қабул қилди. Дастлаб, чақирув ёшининг нафақат юқори чегараси, балки энг қуйи чегараси кўтарилиши назарда тутилган эди – 18 ёшдан 21 ёшгача. Бироқ, охир-оқибат, бу ғоядан воз кечишга қарор қилинди - Давлат думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполовнинг таъкидлашича, «кўп йигитлар 18 ёшида хизматга боришни хоҳлайди».
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2022 йил охирида ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 18-27 ёшдан 21-30 ёшга ўзгартиришни таклиф қилди. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёши чегаралари босқичма-босқич ўзгартирилиши назарда тутилган эди.
Яна 2 миллион россиялик ҳарбий хизматга чақирилади
Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институти тадқиқотчиси Игор Ефремовнинг ҳисоб-китобига кўра, янги ёш чегаралари билан 2024 йилда аввалги кўрсаткичга қараганда тахминан 2 миллион кўпроқ россиялик эркаклар ҳарбий хизматга чақирилади – 6,8 миллион ўрнига 9,14 миллион киши. Демограф Алексей Ракша ҳам ўз таҳлилига асосланиб, худди шундай рақамни келтирди. Шу билан бирга, тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бу тахминий ҳисоб-китоблар бўлиб, аҳолини рўйхатга олиш вақтидаги хатолар, миграция ва бошқа омилларни ҳисобга олишнинг иложи йўқлиги сабабли нотўғри бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025